АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

...

АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА! ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛВТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ТЎЛОВ КОНТРАКТ АСОСИДА ҚЎШМА ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИ АСОСИДА ХУЖЖАТЛАР ҚАБУЛИ БОШЛАНГАНЛИГИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳозирги кунда МДҲ давлатлари орасида қуйдаги ОТМлар билан ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрлайди:  

  “МЭИ” миллий тадқиқот университети (Россия Федерацияси, Москва);

 Дон давлат техника университети (Россия Федерацияси, Ростов-на-Дону);

  Уфа давлат нефт техника университети (Россия Федерацияси, Уфа);

 Белорусь давлат технологиялар университети (Белоруссия Республикаси, Минск);

 Белорусь миллий техника университети (Белоруссия Республикаси, Минск).

 Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети тўлов-контракт асосида  Хорижий олий таълим муассасалари билан хамкорликда Қўшма таълим дастурлари асосида абитуриентлар хужжатларини қуйдаги таълим йўналишлари бўйича қабул жараёнларини бошланганлигини.

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Шифр

Таълим йўналишлари  ва мутахассисиликлар номи

Ҳамкор хорижий олий таълим муассасаси номи

Квота

Таълим шакли ва тили

Ўқиш муддати

Бакалавриат

 60610200

Ахборот тизимлари ва технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

   Белорусь давлат технологиялар университети

25

Кундузги /Рус тили

2+2

60711400

Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича)

Белорусь давлат технологиялар университети

25

Кундузги/Рус тили

2+2

60720800

Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини
жиҳозлаш ва автоматлаштириш

  Белорусь Миллий техника университети

25

Кундузги/Рус тили

2+2

60711800

Биотиббиёт муҳандислиги

 Белорусь Миллий техника университети

25

Кундузги/Рус тили

2+2

60712300

Металлар технологиялари (жараён турлари бўйича)

 Белорусь Миллий техника университети

25

Кундузги /Рус тили

2+2

60710600

Электр энергетикаси (тармоқлар ва йўналишлар бўйича)

Москва энергетика институти

25

Кундузги /Рус тили

2+2

60712500

Транспорт воситалари муҳандислиги (Қишлоқ хўжалик машиналарининг эксплуатацияси)

Дон давлат техника университети

25

Кундузги /Рус тили

2+2

60721800

Нефть ва газ иши (фаолият турлари бўйича)

Уфа давлат нефт техника университети

25

Кундузги /Рус тили

2+2

60310100

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар
бўйича)

Белорусь Миллий техника университети

40

Сиртқи/Рус тили

2+3

60711300

Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти (тармоқлар бўйича)

 Белорусь Миллий техника университети

40

Сиртқи/Рус тили

2+3

60610200

Ахборот тизимлари ва технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Беларусь давлат технология университети

15

Сиртқи / Рус тили

2+3

60711400

Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича)

Беларусь давлат технология университети

15

Сиртқ / Рус тили

2+3

Ҳужжатлар 2022 йил 16 сентябрга қадар қўйидаги http://sop.tdtu.uz интернет манзили орқали онлайн тарзда қабул қилинади

Қўшимча маълумотларни телеграм канали орқали олишингиз мумкун: https://t.me/sop_tgtu

Биринчи босқичда (1-2 курс) талабалар  ТДТУ базасида, иккинчи босқичда (3-4 (ёки 5курс)) ўқиш хорижий  олий таълим муассасасида ўтказилади.

Қўшма таълим дастурлари бўйича ўқитиш тўлов-контаркт асосида олиб борилади. Ҳар ўқув йилида бир талаба учун тўлов-контракт қиймати миқдори хорижий олий таълим муассасаси билан биргаликда келишиб тасдиқланади:

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ҚУЙДАГИ  http://sop.tdtu.uz/register/create ДАН РЎЙХАТДАН ЎТИШИ ТАЛАБ ЭТИЛАДИ:

Ариза;

Паспорт нусхаси;

Умумий ўрта таълим (11 синф) ёки ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими дипломи ва унинг иловаси ;

Расм (3,5×4,5) – JPEG ёки PNG.

Эслатма: Барча синовлардан муваффақиятли ўтган абитуриентлар қисқа муддатларда ТДТУ қабул комиссиясига хорижий олий таълим муассасасига юбориш учун юқорида талаб этилган хужжатларни рус тилига (ингилиз тилига) нотариал тасдиқланган таржималарини топширишлари лозим.

Кириш имтихонлари санаси, шунингдек кириш имтихонлари ўтказиладиган фанлар тўғрисидаги маълумот ҳужжатлар қабул қилиш тугаганидан сўнг  қўшимча равишда эълон қилинади

Қўшимча маълумотларни қуйдаги рақамлар орқали олишингиз мумкин:

 

Иш телефони.:

71 246-80-65
(71) 207-54-00