«ROBOT-UZ 2020» ROBOTOTEXNIKA RESPUBLIKA TANLOVI !

...

«ROBOT-UZ 2020» ROBOTOTEXNIKA RESPUBLIKA TANLOVI !

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети 2021 йилнинг 9-10 апрель кунлари «ROBOT-UZ 2021» робототехника соҳасида иқтидорли ўқувчилар, талабалар, ёш педагог ва тадқиқотчилар ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари учун республика танлови (халқаро иштирок билан) ўтказилишини эълон қилади. Робототехника, инновация ва ахборот технологияларига қизиқувчи, хавоскорлик даражасида робототехник ишланмалар яратиш ва соҳани оммалаштириш билан шуғулланувчи иқтидорли ўқувчилар, талаба ва ёш педагоглар ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари танлов иштирокчилари бўлиши мумкин. Мусобақанинг ҳар бир йўналишида учта совринли ўринлар ўйналади. I, II ва III ўринларни эгаллаган танлов ғолиблари пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланади. Барча иштирокчилар ва уларнинг раҳбарларига сертификат ва дипломлар берилади. Танлов шартлари ва бошқа маълумотлар билан университетнинг www.tdtu.uz веб-сайти орқали танишишингиз мумкин. Манзил: Тошкент шахри, Университет кўчаси, 2а, “ТошДТУ Ёшлар иттифоқи”, тел. (71) 227-19-47, (99) 813-33-97, +99899 780-25-99 слом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети 2020 йилнинг 11-12 март кунлари «ROBOT-UZ 2020» робототехника соҳасида иқтидорли ўқувчилар ва талабалар, ёш педагог ва олимлар, ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари учун Республика танлови ўтказилишини эълон қилади. Республика танловининг мақсади робототехника сохасидаги иқтидорли ёшлар орасида илмий-техник ижодкорликни оммалаштириш, муҳандислик касбларининг обрў-эътиборини юксалтириш, ёшларнинг инновация ва замонавий технологиялар соҳаларига бўлган қизиқишларини рағбатлантириш. Робототехник ишланмалар яратиш ва соҳани оммалаштириш билан шуғулланувчи ўқувчилар, талабалар, ёш педагог ва тадқиқотчилар, ҳамда корхоналарнинг ёш мутахассислари танлов иштирокчилари бўлиши мумкин. Мусобақалар ТошДТУ Бош биносининг Ўзбекистон–Япония ёшлар инновация марказида 9-15 ёшдаги ўқувчилар орасида алоҳида ва 16-25 ёшдаги иштирокчилар орасида алоҳида ўтказилади.